Жаҳон | 02:21 / 05.04.2020
13358
1 дақиқада ўқилади

Трамп ОАВни коронавирус мавзусида ваҳима тарқатмасликка чақирди

Шанба куни АҚШ президенти CNN телеканали тўғрисида танқидий твит ёзганди. У шунингдек, New York Times ва Washington Post нашрларини ҳам танқид қилганди.

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп Американи оммавий ахборот воситаларини коронавирус тўғрисида миш-мишлар ва аҳоли ўртасида ваҳима тарқатмасликка чақирди.

"Айрим ОАВ ёлғон хабарлар тарқатиш ва жамият орасида ваҳима ва қўрқув уйғотишни бас қилиши жуда муҳим. Уларнинг номларини айтишим мумкин эди, аммо улар ўшалар. Улар шунчаки рейтинг ортидан қувмоқда", - деди у.

Шанба куни АҚШ президенти CNN телеканали тўғрисида танқидий твит ёзганди. У шунингдек, New York Times ва Washington Post нашрларини ҳам танқид қилганди.

ЖССТнинг охирги маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 1,05 миллиондан ошган, 57 минг киши вафот этган.

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид