Коронавирус тарқалиши энг яхши ушлаб турилган давлат маълум қилинди
Коронавирус тарқалиши ҳаммадан яхши ушлаб турилган давлат маълум қилинди. Аниқланишича, Тайванда одамлар коронавирусдан энг самарали ҳимояланмоқда.
Бу ҳақда олимларга таяниб СNN телеканали хабар берди. Коронавирус билан боғлиқ вазият етарлича яхши бўлган давлатлар орасидан етакчи қуйидаги мезонлар бўйича аниқланган: вируснинг қанча аввал олиб кирилгани, аҳоли ўртасида вирусдан ўлим даражаси ва бу кўрсаткичнинг касалланганлар сонига нисбати, қандай чоралар кўрилган ва улар қандай ёрдам бермоқда.
Хитой томонидан қисман бошқарилувчи оролда деярли Австралиядаги каби сондаги аҳоли яшайди. Бироқ Тайван эпидемия бошида экспертлар бу давлатда коронавирус тарқалиши ўчоғи бўлган Хитойга яқинлиги сабабли вазият оғир бўлишини прогноз қилишганга қарамай, “яшил қитъа”га қараганда коронавирусни яхшироқ жиловламоқда.
“Эпидемия бошлангандан 10 ҳафта кейин Австралияда 5 мингта касалланиш ҳолати қайд қилинган бўлса, Тайванда 400 дан камроқни ташкил қилмоқда”, дейилган хабарда.
Бунга 124 та банддан иборат қатъий карантин чоралари эвазига эришилган. Бу бандлар орасида Хитойга сафарлар, орол портларида круиз лайнерларининг тўхтатишини тақиқлаш ва карантинни бузувчиларга қатъий жазолар киритилиши бор.
Мавзуга оид
13:50 / 04.11.2024
Тайван РФга дастгоҳлар етказиб бериш тўлиқ тўхтатилганини маълум қилди
13:10 / 04.11.2024
Тайбэй: Тайванлик иккинчи кўнгилли Украина учун жангларда ҳалок бўлди
23:36 / 31.10.2024
Тайванга «Конг-рей» супертўфони ёпирилди
21:37 / 22.10.2024