Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳафта ўртасида қор ёғиши мумкин
7-9 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи тумани (Астрахан) орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.
Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги
«Ўзгидромет» хабарига кўра, 7-9 апрель кунларида республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 8 апрелда айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.
Синоптиклар маълумотига кўра, 9 апрель куни эрталаб айрим жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. 7-8 апрелда шамол тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати 7 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража, 8 апрелда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража, 9 апрелда кечаси 0-5 даража, айрим жойларда 1 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
8-9 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида қор ёғиши кузатилганди.
Мавзуга оид
10:35 / 16.02.2026
Ҳафта давомида ҳарорат +25 даражагача исиши кутилмоқда
10:32 / 16.02.2026
Қатор вилоятларда сел ва сув тошқинлари бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
14:33 / 14.02.2026
Яшин тушдими ёки AI маҳсули? Ҳокимлик Ўзгидромет хабарини рад этди
11:30 / 13.02.2026