Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Қашқадарё вилояти ҳокимига ёшлар масалалари бўйича янги ўринбосар тайинланди, шунингдек, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими номланиши ўзгарди.
Рустам Дониёрович Йўлдошев — вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. У бу лавозимда аввалроқ ҳоким ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтказилган Долли Аллаев ўрнида иш бошлайди.
Рустам Йўлдошев бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими мукаммаллаштирилди.
Хабар қилинишича, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилган. Ушбу лавозимга амалда фаолият юритиб келган Ўткир Умирович Бўтаев тайинланган.
Шунингдек, вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг ўқув методик таъминот бўлими бош мутахассиси сифатида ишлаб келган Ойбек Ўктам ўғли Жўрақулов — вилоят ҳокимлиги раҳбар котиби лавозимига тайинланган.
Мавзуга оид
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:09 / 24.05.2026