Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов бу чорани шундай изоҳлади:

– Бош прокурор фармойиши асосида бош прокурор биринчи ўринбосари бошчилигидаги махсус гуруҳлар коронавирусга чалинган беморлар билан тегишли суриштирув ишларини ўтказади. Кундалик тутишни сўрашдан мақсад, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, бир бемор ўнлаб одамларга касаллик юқтириши мумкин. Аммо суриштирув пайтида кимлар билан учрашганини аниқ айтиб бера олмайди. Бу аввало инсоннинг ўзи, яқинлари ва бошқаларнинг саломатликларини сақлашга қаратилган.