«Дарсдаги хатомизни ўқитувчи кечиради, лекин вирус аяб ўтирмайди» – #uydatalimolyapman лойиҳасига мактуб 👉 https://kun.uz/47782718
Posted by
on Wednesday, April 8, 2020
«Мен ихтисослашган кўзи ожизлар мактабида таҳсил оламан. Дадам ҳам мана шу мактабда математика фанидан дарc беради. У ўқувчиларини мантиқий ва кенг фикрлашга ўргатади.
Масалан, 4+4:4=? топшириғини олайлик. Кўпчилик шошилиб жавобни 2 деб ўйлайди. Лекин, аслида, натижа 5га тенг.
Математикада мисол нотўғри ишланса, ўқитувчи ўқувчисининг хатосини тўғрилаб, унга тўғри йўл кўрсатади. Лекин ҳозирги вазиятда давлатимиз татбиқ этган қоидаларга риоя қилмасак, вирус ҳеч кимни аяб ўтирмайди.
Айни пайтда уйда ўтирган ҳолда турли машғулотлар билан бандман. Мен кўзи ожиз қизлар ўртасида шашка бўйича Ўзбекистон чемпиони ва Осиё совриндори бўлганман. Карантин даврида шашка билан мустақил шуғулланяпман. Менга дадам ҳам ёрдам бермоқда.
Кўзи ожизлар учун ишланган алоҳида шашкалар бор, унда оқ ва қора доналар бир-биридан ажралиб туради. Қўл билан ушлаганда силжиб кетмаслиги учун доналари махсус чуқурчаларда жойлашган бўлади.
Мен ҳаммадан карантин даврида уйда бўлишларини сўраган бўлардим. Шунингдек, мана шу оғир вазиятда ҳам ишлаётган касб эгаларига ҳурматим баланд», – дейди Садоқат Тўлабоева.
«Видеодарсларни ўзлаштиришга интернет тезлиги йўл бермаяпти» – талабадан мактуб
Эслатиб ўтамиз, #uydatalimolyapman лойиҳасида турли ресурслар орқали мустақил таълим олаётган ўқувчи ва талабалар ҳақида ҳикоя қилиб борилади.
Агар сиз ҳам ўз дарс тартибингизни ишлаб чиққан бўлсангиз, бу ҳақда бизга Telegram`даги

















