Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар: Коронавирус 92 даража иссиқда 15 дақиқа қиздирилгандагина тўлиқ йўқ бўлади
Янги лаборатория тажрибалари давомида коронавирусни тўлиқ йўқ қилишга имкон берувчи ҳарорат ва бу ҳарорат таъсирининг давомийлиги аниқланди.
Олинган натижалар лабораторияларда мавжуд дезинфекция стандартларини янада мукаммаллаштиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, ушбу натижалар баъзи вирусологларнинг иссиқ ҳаво келиши билан коронавирус тарқалиши суръатлари пасайишига умид қилишларини шубҳа остига қўяди.
Франциялик олимлар тажрибалар давомида коронавирус зарралари Цельсий бўйича 60 даражагача қиздирилганда ўлмай қолишини билишмоқчи бўлишган. Бундай ҳарорат кўплаб лабораторияларда баъзи вирусларни зарарсизлантиришда қўлланади. Аниқланишича, коронавирус унга 92 даража ҳарорат билан 15 дақиқа давомида таъсир қилингандагина тўлиқ ўлади.
Олимлар коронавирусга 56°С ҳарорат билан ярим соат ва 60°С ҳарорат билан бир соат давомида таъсир қилишганда, вирус зарралари тажриба намуналарида сақланиб қолган. Тажрибалар яшил маймун ҳужайраларида ва стерил муҳитда ўтказилган.
Таъкидланишича, олинган натижалар вирус ҳаво исишидан қўрқмаслигини, Шимолий яримшарга иссиқ ҳаво келиши билан коронавирусдан касалланиш даражаси ўз-ўзидан пасайиши ҳақидаги таъкидлар асосга эмаслигини англатади.
Мавзуга оид
08:51 / 29.05.2026
2027 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин
07:33 / 16.12.2025
Қайси шаҳар энг иссиқ, қайсиси энг совуқ? Дунё шаҳарлари иқлими
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025