Олимлар коронавируснинг йўталдан кейин қандай тарқалишини намойиш қилишди
Финландиянинг Аалто университети бир гуруҳ олимлари йўталишдан кейин коронавируснинг тарқалиши акс этган видеони намойиш қилишди.
Fox News телеканалининг хабар қилишича, муаллифлар аэрозол булутининг 3 ҳадли моделини тақдим этишган. Бунинг учун стеллажлар билан ажратилган супермаркет биноси танланган.
«Йўталиш натижасида аэрозол булути йўлакдаги ҳаво узра ҳаракатланади. Булут бир неча дақиқа мобайнида тарқалиши ва ҳавода муаллақ сузиб юриши мумкин», - дея аниқлик киритишмоқда мутахассислар.
Олимлар ўлчами 20 микрометрдан кичик бўлган зарралар ҳаракатини намойиш қилар экан, қуруқ йўталишда бу зарралар ўлчами одатда 15 микрометр бўлишини таъкидлашди.
Экспертларга кўра, бундай ҳолатда зарралар полга тушмайди, балки ҳаво оқимида ҳаракатланишда давом ёки бир жойда қолади.
Тадқиқотчиларнинг қўшимча қилишича, одамлар тўла жамоат жойларидан қочиш кераклиги ва шу билан инфекция тарқалиши хатарини камайтириш муҳимдир.
Мавзуга оид
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
15:55 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
10:33 / 02.11.2024
Пандемиядан кейин одамлар уйдан ташқарида камроқ вақт ўтказадиган бўлди — тадқиқот
18:21 / 18.10.2024