Трамп Путин билан бир кун ичида икки марта суҳбатлашди
АҚШ томони ташаббуси билан АҚШ президентининг Россия президенти билан телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда 10 апрелда Кремль матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, томонлар жаҳон нефть бозоридаги вазият, жумладан нефть нархларини барқарорлаштириш мақсадида ОПЕК+ доирасида нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича ишлаб чиқилаётган келишув борасида фикр алмашишган. Трамп нефть қазиб олувчи давлатлар етакчилари билан мулоқоти ҳақида Путинни хабардор қилган.
Шунингдек, суҳбат чоғида коронавирус пандемиясига тааллуқли масалалар муҳокама қилинган. Икки президент Россия ва АҚШда вирус тарқалишига қарши кўрилаётган чораларга баҳо беришган.
Бундан ташқари, суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатлари, жумладан коинотдаги ҳамкорликка тўхталиб ўтилган.
Владимир Путин матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, икки президент суҳбат давомида санкциялар масалаларини муҳокама қилишмаган.
Аввалроқ Трамп Россия президенти ва Саудия Арабистони подшоҳи билан суҳбатлашиб, нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келишувни муҳокама қилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
11:20 / 30.10.2024
ОАВ: Путиннинг соқчилари тасодифан унинг ҳаракатланишини ошкор қилиб қўйди
10:40 / 30.10.2024
FT: Рамапосанинг Путинни мақташи ЖАР коалициясини парчалади
21:52 / 29.10.2024