Эрон карантин чекловларини соддалаштирмоқда, ҳукумат иқтисодий инқироздан хавотирда
Яқин Шарқдаги коронавирус инфекцияси юқтирганлар энг кўп қайд этилган давлат – Эрон карантин чекловларини аста-секин юмшатмоқчи.
Эрон коронавиурс билан икки ойдан бери курашмоқда. 13 апрель куни мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда касалликка чалинганлар сони яна 1 617 тага кўпайиб, умумий қайд этилганлар 73 мингдан ошганини эълон қилди. Шунингдек, сўнгги бир кунда 111 киши касаллик қурбонига айланиб жами вафот этганлар сони 4,5 минг нафардан ошиб кетди.
«Ал-Жазийра»нинг маълум қилишича, ҳукуматни коронавируснинг иқтисодий таъсири ҳам жиддий ташвишга солмоқда.
Эрон ҳукумати бу борада аҳолини ҳимоя қилишга ваъда бермоқда. Шу кунларда мамлакатда вирус тарқалишининг олдини олиш билан бир қаторда иқтисодиётни тиклашга қаратилган чора-тадбирлар ўртасида мувозанатни сақлаш муҳимлиги таъкидланяпти. Шу сабабдан қатор турдаги карантин чекловларини юмшатиш масаласи кўриб чиқилаётгани маълум қилинган.
«Ал-Жазийра» нашри АҚШ санкциялари таъсири ва пандемия иқтисодиётни барбод қилишидан Эрон раҳбарияти ташвишда эканини ёзган.
Эрон ҳукумати вакили Али Робеий душанба куни телевидение орқали чиқиш қилиб «чекловларни юмшатишдан мақсад – аҳолини коронавирус ва унинг иқтисодий оқибатларидан ҳимоя қилиш эканлиги»ни маълум қилган: «Биз коронавирус ва санкцияларга қарши биргаликда курашишимиз керак», деган Робеий.
Ҳозирча шанба куни Теҳрондан ташқаридаги «хавф даражаси пастроқ» корхоналарнинг қайта очилишига рухсат берилган бўлса, бир ҳафта ўтиб мамлакат пойтахтида ҳам чекловлар қисман олиб ташланиши эълон қилинди. ОАВ ҳозирдан Эронда транспорт оқими сезиларли кўпайганини маълум қилган.
Давлат телеканаллари кўчалар, жамоат транспортлари ва кўплаб корхоналар ҳамда дўконларнинг қайта очилганини намойиш этган. Театрлар, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо марказлари ва ресторанлар эса ҳозирча очилмаган.
Бир қатор соғлиқни сақлаш мутасаддилари мазкур чоралар Эронда касалликнинг иккинчи тўлқинини келтириб чиқариб, мамлакатга қаттиқ зарба бериши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Ўз навбатида, мамлакат президенти эҳтиёт чораларини менсимаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириб, соғлиқни сақлаш бўйича чоралар ҳам қатъий тартибда олиб борилиши кераклигини айтган.
Мавзуга оид
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024
Германияда Эроннинг барча бош консулликлари ёпилади
15:50 / 31.10.2024