Kun.uz таҳририятига Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги «SULTON TEX GROUP» хусусий корхонаси раҳбари Нурбек Эргашевдан мурожаат келиб тушди.

У бошига тушган кўргуликлар юзасидан президент Шавкат Мирзиёевга ҳам видеомурожаат йўллаган.

Бугунги кунда пахтачиликка ихтисослаштирилган кластер корхонаси ҳисобланадиган ушбу корхона 2011 йилда тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан ўз фаолиятини бошлаган.

Кластер Қарши туманида 15 минг гектар экин майдонида пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришни ташкил этган бўлиб, 500дан зиёд фермер хўжалиги билан пахта хом ашёси етиштириш бўйича шартнома имзолаган.

Корхона кластерга айлантирилган 2018 йил 13–14 декабрь кунлари президент Шавкат Мирзиёев корхонага ташриф буюриб, корхона томонидан фойдаланишга топширилган лойиҳа қиймати 17 млн АҚШ долларидан иборат ип йигирув фабрикаси ва Қарши туманида пахтани кластер усулида етиштириш бўйича ташкил этилган ишлар билан танишиб, юқори баҳо берган. Шунингдек, 2019–2020 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган трикотаж мато фабрикаси, тикув фабрикаси, пахта тозалаш заводи ва ёғ ишлаб чиқариш заводи лойиҳаларини маъқуллаб, тегишли топшириқлар берган.

Мурожаатда айтилишича, топшириқларнинг катта қисми ўтган давр ичида бажарилган.

Фото: Дарё

Бугунги кунга қадар 40 млн АҚШ доллари миқдоридаги 7та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, 2280та иш ўринлари яратилган.

Жорий йил якунига қадар 24 млн АҚШ доллари миқдоридаги яна 4та лойиҳа ва 2021 йилда 36 млн АҚШ доллари миқдоридаги 4та лойиҳа ишга туширилиб, жами иш ўринлари сони 3700тани ташкил этиши кўзда тутилганди.

Аммо маҳаллий инвестор ва банк кредитлари эвазига ривожланиб бораётган ушбу корхона саноқли кунлар ичида жар ёқасига келтириб қўйилди.

Нурбек Эргашевнинг Kun.uz мухбирига ҳикоя қилиб беришича, барчаси Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари