Самарқанд, Навоий ҳамда Жиззах гарнизонида 30 га яқин хизмат итлари учун кичик питомниклар барпо этилган. Одатда, округ тасарруфидаги ҳарбий қисмларда хизмат итлари из ва мина қидирув ҳамда қоровуллик-қўриқлов хизматига сафарбар этилади. 

Карантин тадбирлари сабаб, эндиликда хизмат итлари тунда, кўриш даражаси ёмон бўлган (туман) вақтларда, зарурият бўлганда куннинг исталган пайтида блок-постларга жалб қилинади.