Жорий йилнинг 13 апрель куни Э.М. бошқарувида бўлган “ВАЗ-2102” русумли автомашинани Бешариқ тумани Фаровон кўчасида бошқариб кетаётган бўлган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, у велосипедчи М.Б.ни уриб юборган. Оқибатда, Б.М. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқа фуқаролар ҳаётига зомин бўлишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг”, - дейилади маълумотда.















