Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пандемия вақтидаги энг хавфсиз давлатлар рейтинги тузилди
Deep Knowledge Group (DKG) жамғармаси экспертлари коронавирус пандемияси вақтидаги энг хавфсиз давлатлар рейтингини тузишди.
Бу ҳақда Express нашри хабар берди.
Экспертларнинг фикрича, хавфсизлик борасида Исроил етакчи ҳисобланади.
“Исроил доимий инқироз ҳолатида эканлиги ва чегараларни ёпиш ҳамда фавқулодда вазиятлар борасида катта тажрибага эгалиги ҳисобга олинса, унинг бу борадаги етакчилиги ажабланарли ҳол эмас”, деб таъкидлаб ўтишган мутахассислар.
2-ўринни Германия эгаллаган. Айни вақтда у коронавирус бўйича Европанинг бошқа давлатларига нисбатан энг яхши кўрсаткичларга эга. Вазият ўнглангандан кейин Германияда катта иқтисодий устунликларга эга бўлишга барча имкониятлар мавжуд.
Энг хавфсиз давлатлар етакчи учлигига Жанубий Корея ҳам кирган. Шунингдек, Австралия, Хитой, Янги Зеландия, Тайван, Сингапур, Япония ва Ҳонгконг юқори ўринларни эгаллаган.
Мавзуга оид
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
13:33 / 17.06.2026