Карантин даврида контракт тўлашнинг уч хил усули маълум қилинди
Контракт тўлаш ниятидаги талабалар яшаш манзилига яқин банкка бориши ёки банк мобиль иловаси ёрдамида тўлов қилиши, бундан ташқари, ўзига яқин банкка мурожаат қилган ҳолда тўловни уйида амалга ошириши мумкин.
Марказий банк департаменти директори ўринбосари Акмал Назаров карантин даврида шартнома асосидаги тўловларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида маълумот берди.
«Фуқаро яшаш манзилига яқин бўлган банк муассасаларига бориб, чакана клиринг тизими орқали нақд ёки нақдсиз шаклда бюджет ташкилотлари, хусусан, ОТМлар учун очилган шахсий ғазна ҳисобварағи ва бошқа реквизитларни тақдим этиш орқали тўловни амалга ошириш имконига эга», – деди Акмал Назаров.
Унинг қайд этишича, банкларнинг мобиль иловалари ёрдамида ҳам банк картаси орқали бюджет тўловлари сифатида шартнома пулини ўтказиш мумкин.
«Талаба уйига яқин ҳудудда жойлашган тижорат банки филиалининг колл-марказига мурожаат қилиш усулини ҳам танлаши мумкин. Мурожаат асосида банк ходими унинг уйига келиб, барча санитария талабларига қатъий риоя этган ҳолда, контракт пулини олий ўқув юрти ҳисоб рақамига ўтказиб бериш имконияти ҳам яратилган», – деди Акмал Назаров.
Қўшимча қилинишича, банк картасини cash-in функцияси мавжуд банкоматлар орқали нақд пул билан тўлдириб, кейинчалик банк картасини мобиль иловага бириктириш натижасида контракт тўловларини амалга оширса ҳам бўлади.
Мавзуга оид
19:47 / 26.02.2021
Вилоят ҳокимликлари 100 нафардан хотин-қизларнинг контрактини тўлаб беради — президент
10:14 / 26.02.2021
ОТМда икки ва ундан ортиқ фарзанди контрактда ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредитлари берилиши мўлжалланмоқда
16:24 / 06.02.2021
«Ёшлар таълим гранти» лойиҳаси доирасида 203 нафар талабанинг шартнома пули 50 фоизгача бўлган қисмда тўлаб берилди
17:16 / 01.02.2021