ИИВ Тошкентда «Матиз» ҳайдовчиси икки туяни уриб кетгани акс этган видео бўйича маълумот берди
Туялар фуқаролардан бирига тегишли эканлиги аниқланиб, боғлаб қўйилган жойидан бўшалиб, автомобиль йўлига чиқиб қолганлиги маълум бўлган
Жорий йилнинг 21 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкентда “Матиз” йўлда юрган туяни уриб юборгани, туя жойида ўлгани ҳақида видеолавҳа тарқатилди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, видеолавҳадаги ҳолат ўрганилганда, 2019 йил 11 июнь куни соат 23:45ларда ҳайдовчи С.К. фуқаро Д.Л.га тегишли “Matiz” русумли транспорт воситасини тегишли меъёрий ҳужжатларсиз Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ҳудудида Олтинтопган кўчаси бўйлаб, Бектемир шоҳ кўчаси томонга бошқариб кетаётиб, ҳаракат давомида “Кока-кола” биноси қаршисида йўналиши бўйича олдинда ҳайдовчига нисбатан қарама-қарши юриб келаётган бир туяни уриб юбориб, ҳодиса жойида ўз вақтида тўхтамай, ҳаракатда давом этиши оқибатида йўлнинг ўнг қаторидаги иккинчи туяни ҳам уриб юборган ва транспорт воситаси ағдарилган.
Тошкентда «Матиз» ҳайдовчиси 2та туяни уриб кетди. ИИВ расмий маълумот бердиТошкентда «Матиз» ҳайдовчиси 2та туяни уриб кетди. ИИВ расмий маълумот берди 👉 https://kun.uz/62639461
Posted by Kun.uz on Wednesday, April 22, 2020
Натижада, ҳайдовчи С.К. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. Урилган биринчи туя жароҳат олган, иккинчи туя ҳодиса жойида ўлган.
Туялар фуқаро М.К.га тегишли эканлиги аниқланиб, боғлаб қўйилган жойидан бўшалиб, автомобиль йўлига чиқиб қолганлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар, Бектемир тумани маъмурий судига юборилган.
Жорий йилнинг 7 январь куни Бектемир тумани маъмурий суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан фуқаро С.К.га нисбатан БҲМнинг 5 баравари, фуқаро Д.Л.га нисбатан БҲМнинг 3 баравари ва туялар эгаси М.К.га нисбатан БҲМнинг ½ қисми миқдорида жарима жазоси тайинланган, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
08:10 / 04.11.2024
Тошкентда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади
19:25 / 31.10.2024