Ўзбекистон | 01:20 / 29.04.2020
17760
3 дақиқада ўқилади

Адҳам Икромов «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатида қатнашган тадбиркорларга бериладиган имтиёзларни санаб ўтди

28 апрель куни Савдо-саноат палатасида палата раиси Адҳам Икромов иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

Адҳам Икромов

Тадбирда «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати ва унда тадбиркорларнинг иштироки масаласида сўз борди.

Тадбир давомида палата раисига «Саховат ва кўмак» ҳаракатига қўшилган тадбиркорлар сарфлаган маблағ қай тарзда қоплаб берилиши ва бу жараённинг аниқ механизми бор-йўқлиги борасида савол берилди.

«Бу борада кеча президент фармони чиқди. Бу бевосита ҳокимликларга боғлиқ.

Эндиликда инвестицион мажбурият камайтирилади. Шунингдек, пул маблағлари ва товарларга фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади, лизинг муддати узайтирилади, маълум товарлар ҚҚСдан озод қилинади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди ҳамда шунга ўхшаш бошқа имтиёзлар», – деди Икромов.

Палата раисига кўра, тадбиркор учун бу жуда катта имтиёз ҳисобланади.

«Биз 20 фоизлик ҚҚСни ҳаммага баробар қилгандик. Лекин кеча президент фармони чиқди. Бир хил нарсалар ҳукумат даражасида ҳал қилинади, бир хил нарсалар «пастда».

Масалан, ҳозир текстил корхоналар 3 сменада ишлашяпти, бу орқали экспортга жуда катта маҳсулот йўналтирилади. Улар шундоқ ҳам 3та сменада ишлашяпти, лекин биз уларга айтдик: агар 3 сменада ишласанг, электр энергиясига 50 фоиз чегирма қилиб берамиз, деб.

Бу жуда катта имтиёзлар. Ундан ташқари, инвестицион мажбуриятларни пролонгация қилиб бериш, яъни вақтини чўзиб бериш. Аввал 1 октябргача деб берилган имтиёзлар энди 1 январгача чўзиб берилди, яъни яна 3 ойга. Биз буни раҳбарнинг мажлисларида илтимос қилгандик», – деди у.

Бу тадбиркорларни тўла қониқтирадими, дея сўралди Адҳам Икромовдан.

«Тадбиркорга икки нарса муҳим. Биринчиси – кредитларни арзонлаштириб бериш. Ҳозир имконият бор. Биласиз, фондга 500 млрд берилди. Агар мен 24 фоиз кредит олсам, 12 фоизини шу фонд қоплаб беради. Менга бу ҳозир нега керак? Балки уни ҳам ишлатармиз, лекин табиий ҳол қилайлик, бизда имтиёзли кредитлар пайдо бўлгандай, қайта молиялаштириш ставкасини ҳам секин тушириш керак», – дея жавоб берди Савдо-саноат палатаси раиси.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид