«Самарқандликлар» телеграм каналида тарқалган қисқа видеода кучли ёмғир туфайли ҳосил бўлган сел моллар подасини оқизиб кетаётгани акс этган. Сел ўзанида оқиб кетаётган ўнлаб молларни қутқаришнинг иложи бўлмаган.
https://ok.ru/videoembed/1479750585023
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги каналида шу куни Самарқанд вилоятида кучли ёмғир ҳақида маълумот берилган, аммо Жиззах вилоятидаги ҳолат бўйича хабар йўқ.
Шунингдек, вазирлик ўз саҳифаларида 1-2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими кириб келиши кутилаётгани ҳақида хабар берган.
«Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин, айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с.гача етади. Шунингдек, 30 апрель-3 май кунлари кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи бор», дейилади хабарда.














