11:00 / 30.04.2020
15192
Реклама

Пўлат симлар ва арматура ўрамлари: «Ўзметкомбинат» АЖ дан манфаатли таклиф!

Фото: Ўзметкомбинат

Бунёдкорлик ва ижодкорлик келажак асоси

Ватанимизда бунёдкорлик авжида. Қаёққа қараманг, бирор турдаги баланд бино қад кўтараётганини кўрамиз. Бугунги замонавий биноларнинг мустаҳкамлиги эса ўз-ўзидан унда ишлатилаётган қурилиш материалларининг сифатига тўғридан тўғри боғлиқ.

Сизга қурилиш учун пўлат симлар (катанка), арматура ўрамлари ва бошқа турдаги металл маҳсулотлар керакми? У ҳолда, "Ўзметкомбинат" акциядорлик жамияти юртимиздаги барча қурилиш компанияларини айни соҳада ҳамкорликка чақиради.

Тадбиркорлик тараққиёт пойдевори

Бугун юртимизда тадбиркорликка кенг йўл очилган. Шахсан президентимизнинг ўзлари республикамизда тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Умуман олганда, бозор иқтисодиёти қонунлари кишиларни боқимандалик кайфиятидан воз кечиб, фаол ҳаракат қилишга чорлайди. Шу мақсадда, "Ўзметкомбинат" АЖ юртимиз фуқароларини жамият билан ҳамкорликда тижорий ва бошқа турдаги тадбиркорликни ривожлантиришга чақиради.

Тадбиркорларга уч йўналишда ажойиб таклифлар

Биринчи йўналиш: "Ўзметкомбинат" АЖ тадбиркорларимизга  пўлат симлар (катанка), арматура ўрамлари, ферросилиций ва турли шакл ва ўлчамдаги бошқа металл маҳсулотларни етказиб беради. Улар ушбу маҳсулотларнинг республикамиз бўйлаб сотувларини ташкил этишлари мумкин. 

Иккинчи йўналиш: Тадбиркорларимиз металлолом тўплаш ва "Ўзметкомбинат" АЖ га топшириш орқали ҳам даромадга эга бўлишлари мумкин. Ушбу бизнес сизга катта манфаат келтиришига ишонамиз. Металлолом тўплаб ҳам даромад олинг, ҳам табиатни чиқиндилардан тозалашга ёрдамлашинг!

Учинчи йўналиш: Агар сиз бетон ва қурилиш эритмалари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган бўлсангиз, «Ўзметкомбинат» акционерлик жамияти сизга бетон ва қурилиш эритмалари ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун фаол кимёвий минерал ҳисобланган Конденсатланган Микрокремнезем (МК-85 - кулранг ултрафин аморф силика кукуни) маҳсулотини ҳам таклиф этади.

МК-85 дан фойдаланиш қуйидаги афзалликларни яратади:

• Ўта чидамли ва сув ўтказмайдиган бетонлар олиш (баланд бинолар, йўл ўтказгичлар, кўприклар, метро учун дубеллар, пойдеворлар);

• Бетоннинг кислоталарга ва юқори ҳароратга чидамлилигини ошириш (кимёвий заводлардаги қурилишлар, металлургия цехлари қурилиши);

• Эритма ва бетоннинг мустаҳкамлигини сақлаб қолган ҳолда, унинг бир қисмини алтернатив (30-40% гача) тўлдириш (нефт ва газ конларида, қудуқ симларини бетонлашда);

• Қаттиқ ва айниқса ҳаракатчан аралашмалардан тайёрланган бетон буюмлар сифатини яхшилаш (айниқса зилзила хавфи юқори жойларда, аэродромлар ва ракеталар учадиган майдонлар қурилишида);

• Бетон маҳсулотларини иссиқлик билан ишлов бериш пайтида ишлов давомийлигини камайтириш орқали энергияни тежаш;

Биз билан ҳамкорлик қилиш қизиқми?

Маҳсулот сотиб олишга ёки металлолом тўплаш бўйича ўз бизнесингизни бошлашга қизиқдингизми? У ҳолда, қуйидаги боғланиш маълумотлари орқали бизга мурожаат қилинг ва ўзаро манфаатли муносабатларни бугуноқ ўрнатамиз!

Боғланиш учун:

+998 90 359 72 68; +998 90 964 23 83; +998 90 951 80 33; +998 70 913 26 74 Пўлат симлар (катанка), арматура ўрамлари ва бошқа турдаги металл маҳсулотлар бўйича

+998 90 944 84 46 Абдуллажон, Конденсатланган микрокремнезем (МК-85) бўйича

+998 91 190 30 07 Иброҳимжон, Металлолом бўйича

Веб-сайт: www.uzbeksteel.uz 

Электрон манзил: marketing@uzbeksteel.uz

"Ўзметкомбинат" АЖ дан манфаатли таклифларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Телеграм: Телеграм ташриф

Фейсбук: Фейсбук ташриф

Инстаграм: Инстаграм ташриф

Реклама ҳуқуқи асосида

Top