“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖда бензин бўйича ўтказилган биржа савдоларининг дастлабки кунида савдоларга 14 054,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензин қўйилди ва улардан 9 123,5 тоннаси, яъни 65 фоизи сотилди.
Биржа савдоларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть базалари, автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бензинни ўз эҳтиёжлари учун харид қиладиган бошқа юридик шахслар иштирок этишди.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача нархи унинг бошланғич баҳосига нисбатан 0,1 фоизга ўсди ва ёқилғининг бир тоннаси учун 3 812,5 минг сўмни ташкил қилди.
Биржа савдоларида шаклланган нархлар акциз солиғи, юклаш, ташиш ва бошқа харажатларни ўз ичига қамраб олмайди.















