Мазкур тиббий марказда малакали мутахассислар юқори технологиялар ёрдамида фаолият олиб борадилар ва Европанинг етакчи клиникалари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган. Даволаш жараёнида ҳар бир беморга алоҳида ёндошув, ёқимли муҳит ва юқори даражадаги қулайлик яратилади.

Соғлик – беқиёс бойлик!

Бу ибора билан баҳслашиш қийин. Аммо афсуски ҳамма ҳам мустаҳкам соғлиги билан мақтана олмайди. Қолаверса, мукаммал соғлик деган тушунча ҳам доимий эмас, замонавий дунёда уни йўқотиш учун хавфлар етарли. Тезкор ҳаёт тарзи ва унинг ортидан келиб чиққан асабий зўриқиш ҳолати, зарарли одатлар, экологик муаммолар ҳамда ўзимизнинг лоқайдлигимиз эртами-кечми саломатлигимизга салбий таъсир қилиши мумкин.

Лекин бизнинг шиддатли асримиз ўз соғлигимизни асраш учун ҳам улкан имкониятлар беради.

Сизнинг соғлигингиз – бизнинг устувор вазифамиз!

Пойтахтнинг Олмазор туманида очилган мутлақо янги Nano Medical Clinic тиббий марказининг шиори айнан шундай.

Nano Medical Clinic – Ўзбекистондаги даволаш-диагностика, илмий-тадқиқот йўналишларида ўзига хос етакчи марказ ҳисобланади. Бизнинг асосий вазифамиз аҳолига замонавий ва жаҳон стандартларига мос тиббий хизмат кўрсатишдан иборат.

Клиникамизда юқори малакали шифокорлар – нефролог, эндокринолог, нуклеар тиббиёт бўйича мутахассислар, невропатолог, кардиолог, офтальмолог ва травматологлар хизмат кўрсатади.

Шифокорларимиз турли йўналишлардаги касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва даволаш бўйича катта тажриба тўплаган.

Nano Medical Clinic марказида гемодиализ, нуклеар тиббиёт, кардиология, оториноларингология (ЛОР), офтальмология (кўз касалликлари) бўлимлари мавжуд.