Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилояти маркази ҳамда туманлараро ўрнатилган ички карантин постлари фаолияти тўхтатилди
4 майдан бошлаб Фарғона вилояти маркази ҳамда туманлараро ўрнатилган ички карантин постлари фаолияти тўхтатилди.
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида транспорт воситалари ҳаракати чекланган эди.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, республикада карантин тартиби юмшатилиши муносабати билан 4 май санасидан бошлаб Фарғона вилояти маркази ҳамда туманлараро ўрнатилган ички карантин постлари фаолияти тўхтатилди.
Фуқаролардан карантин постлари фаолияти тўхтатилган бўлса-да, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш сўралган.
Мавзуга оид
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
20:49 / 29.05.2026