Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик ҳарбийларга хизмат вақтида гаджетлардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди
Россиялик ҳарбийлар ҳарбий хизматни ўташ вақтида аудио ва фотоматериалларни узата оладиган ва геолокацияни аниқлай оладиган электрон буюмларга эга бўлмасликлари керак.
Бу ҳақда Россия президентининг янги фармонида айтилган.
Россия қуролли кучларининг интизом низомига киритилган ўзгаришларга кўра, ушбу тақиқловнинг бузилиши интизомнинг қўпол бузилиши деб қабул қилинади.
Таъкидланишича, ушбу тақиқлов ҳарбий жанговар ҳаракатларда, қуролли ихтилофларда, Россиядан ташқарида халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш ёки тиклаш бўйича фаолиятни ўташда ёки халқаро террорчилик фаолиятига чек қўйиш бўйича вазифаларни бажаришда амал қилади.
Бундан ташқари, бундай қурилмаларни жанговар навбатчилик, жанговар хизматни ўташда, нарядларда бўлганда, кемалар машғулотлари ва сафарларида иштирок этганда, ҳарбий қисм ҳудудида бўлганда, ҳарбий йиғинларни ўташ вақтида қўллаш тақиқланади.
2019 йил февралда Россия давлат думаси ҳарбийларга ва ҳарбий хизматга чақирилганларга муайян ҳарбий мажбуриятларни бажаришда телефон, планшетлар ёки маълумотни сақлаш функциясига эга ва интернетга уланган қурилмаларга эгалик қилишни тақиқловчи қонунни қабул қилган.
Мавзуга оид
08:45
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026