АҚШнинг бош инфекционисти 14 кунлик карантинга кетди
АҚШнинг аллергик ва юқумли касалликлар бўйича миллий институти директори Энтони Фаучи Оқ уй ходимларидан бирида коронавирус аниқлангандан кейин 2 ҳафта давомида ўзини изоляциялаш режимида ишлайди.
Бу ҳақда Фаучининг ўзига таяниб CNN телекомпанияси маълум қилди.
Таъкидланишича, АҚШнинг бош инфекционисти вице-президент Майкл Пенс матбуот хизмати ходимида коронавирус аниқлангандан кейин 14 кунлик карантинга амал қилишга қарор қилган. Фаучининг айтишича, у Оқ уй томонидан ташкил этилган идоралараро ишчи гуруҳи доирасида уйидан туриб ишлайди.
Бундан ташқари, у ўзи бошқарадиган марказга ташриф буюра олади ва у ерда ҳам изоляцияда бўлади. Шу билан бирга у доимий равишда ниқоб билан юради. Фаучининг фикрича, унинг касалланиши эҳтимоли кичик. Мутахассис ҳар куни коронавирусга текширувдан ўтади.
Аввалроқ Оқ уйнинг коронавирус бўйича ишчи гуруҳининг икки аъзоси – Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) раҳбари Роберт Редфилд ва АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлигининг озиқ-овқат маҳсулотлари дори-дармонлар сифати масалалари бўйича бош бошқармаси раҳбари Стивен Хан карантинга кетганди.
7 май куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг шахсий ёрдамчиларидан бири бўлган ҳарбийда коронавирус аниқлангани маълум бўлганди. Шундан кейин Трамп Оқ уйнинг барча ходимлари ҳар куни коронавирусга тест топширишларини маълум қилган.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Кейли Макэнани маъмурият ходимлари орасида коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик учун алоҳида чоралар кўрилганини маълум қилган.
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022