АОКАда ўтказилган брифингда хорижий мамлакатлардан фуқароларни қайтариш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Маълум қилинишича, хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда миллий авиакомпания вакиллари томонидан ватанга қайтиш истагини билдирган фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилган.
Жорий йилнинг 11 майидан 24 майига қадар фуқароларни хориждан олиб келиш жадвали ҳам тайёрлангани маълум қилинди.
Рейслар жадвали:
13 май. Тошкент - Истанбул - Тошкент 7:40
14 май. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент 8:35
15 май. Тошкент - Деҳли - Тошкент 12:00
16 май. Тошкент - Ростов-Дон - Тошкент 11:00
17 май. Тошкент - Қозон - Тошкент 11:00
18 май. Тошкент - Москва - Тошкент 7:20
19 май. Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент 8:35
20 май. Тошкент - Москва - Тошкент 7:20
21 май. Тошкент - Истанбул - Тошкент 7:40
22 май. Тошкент - Лондон - Тошкент 14:00
23 май. Тошкент - Новосибирск - Тошкент 13:00
24 май. Тошкент - Шаржа - Тошкент 11:00.
Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади.















