Жамият | 10:30 / 12.05.2020
7425
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада ака-укага нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Улар фирибгарликда гумонланмоқда

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 6 май куни Қ.А. укаси Қ.Д. билан тил бириктириб,  таниши У.М.га Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани Янгиҳаёт кўчасида жойлашган 15 сотих ер майдонини номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, улар У.М.дан 1100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин”, - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид