Мальдив ороллари деганда кўпчилик саёҳат ва дам олиш каби мақсадда бориладиган манзилни тасаввур қилади. Бироқ бизнинг ватандошларимиз Ҳинд океанидаги бу оролларга ишлаш мақсадида боришган.

Айни пайтда оролда 20га яқин ватандошимиз чартер рейс ташкил қилинишини кутмоқда. Биз уларнинг 9 нафари билан алоқага чиқдик.

Уларнинг айтишларича, оролда озиқ-овқат захираси чекланган, шифокорлар жуда кам, маъмурият тезроқ у ердан чиқиб кетишни сўрамоқда.

Муҳаммадсодиқ Муҳаммаджонов:

– Мен Андижон шаҳриданман , дўстим эса тошкентлик. Биз ўтган йили декабрь ойида Мальдив оролларига туризм соҳасида ишлаш мақсадида келгандик.

Март ойида бошланган пандемия сабабли иш фаолиятимиз тўхтади. Ҳозир эса жиддий карантин чекловлари остида яшаяпмиз. «Жиддий» сўзини оролга кириш ва чиқиш тақиқланган, назорат эса кучлилиги, ишларимиз тўхтагани билан изоҳлаш мумкин. Ишламаётганимиз сабабли моддий жиҳатдан ҳам муаммоларга дуч келяпмиз.

Мальдивда бўлиб турган фуқароларини турли давлатлар чартер рейслар ташкиллаштириб олиб кетишмоқда.

Ҳозир оролда  Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари, шунингдек, ҳиндистонликлар бор. Қозоғистон ҳам фуқароларини яқин орада қайтаришни режа қилмоқда.

Биздан ҳам қачон кетишимиз ҳақида ҳар куни сўрашяпти. Маъмурият тезроқ бизни аэропортга соғ-омон етказиб қўйиш истагида.

Бундан ташқари, мартдан бери Мальдив ороллари ёпиқлиги сабабли озиқ-овқат таъминотида ҳам муаммолар бор. Ҳозир оролларда тиббий хизмат ҳам яхши йўлга қўйилмаган. Ҳар қанақа жиддий муаммога ҳам оғриқ қолдирувчи ва шунга ўхшаш дорилар бериш имконияти бор холос.

Муҳаммадсодиқ Муҳаммаджонов ва Отабек Ҳайдаралиев

Отабек Ҳайдаралиев:

– Биз Мальдив оролларида тахминан ярим йилдан бери меҳмонхона бизнеси йўналишида ишлаймиз. Март ойидан бошлаб, барча туристлар оролларни тарк этди ва карантин бошланди. Мен ўзимиз дуч келаётган асосий муаммолар ҳақида айтмоқчиман.

Биринчидан