Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Давергеодезкадастр» янги намунадаги кадастр паспортининг афзалликларини маълум қилди
“Давергеодезкадастр” махсус технологияли микрочипга эга “смарт”, яъни ақлли карта шаклидаги кадастр паспорти бўйича янги маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, янги намунадаги кадастр паспорти қатор афзалликларга эга.
Улар:
1. Барча кадастр маълумотлари бир жойда ягона маълумотлар базасида сақланади. Смарт карта ичидаги маълумотлар онлайн равишда базага уланган ҳолда кўрилади.
2. Барча кадастр маълумотлари бир жойда, тартибли, қулай шаклда, тўлиқ равишда жой олади.
3. Уй-жой билан боғлиқ барча кадастр ишлари доимий равишда электрон қайд этиб борилади ва электрон кадастр тарихи вужудга келади.
4. Ахборот-коммуникация технологиялари хавфсизлиги юқори савияда ташкил қилинади.
5. Нотариал идораларда уй-жойни расмийлаштириш вақтида ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёни сезиларли равишда енгиллашади.
6. Смарт карта йўқолиб қолган ёки яроқсиз ҳолга келганда, масофадан туриб блокланади ва қисқа вақт ичида янги кадастр паспорти тақдим этилади.
7. Геопортал билан интеграция натижасида уй-жойнинг географик майдони ва чегараси тўғрисида ўта аниқ маълумот смарт картадан жой олади.
8. Махсус мобил илова орқали кадастр паспорти маълумотларини кўриш имкони яратилади. Бунинг учун смарт картани телефонга яқинлаштириш кифоя.
9. Махсус технологиясига эга микрочипли смарт карта кенг имкониятларга эга. Тез орада уй-жой билан узвий боғлиқ бўлган коммунал, солиқ, ипотека ва суғурта хизматларини смарт карта орқали ишлатишни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:31 / 04.06.2026
2018 йилдан кейин қурилган ноқонуний уйларнинг тақдири нима бўлади?
22:25 / 14.04.2026
Урбанизация, кадастр ва геодезия олийгоҳи очилади
08:30 / 12.03.2026
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига пул талаб қилган мансабдор ушланди
19:32 / 24.01.2026