Уни амалга ошириш бўйича Миллий марказ вазифаларини Ўзбекистон Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика маркази бажаради.
Norma’нинг ёзишича, унинг асосий вазифалари белгиланди:
генетик модификацияланган организмларнинг (ГМО) биологик хавфсизлиги бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш;
озиқ-овқат хом ашёси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида ГМОни аниқлаш бўйича лаборатория таҳлилларини ўтказиш;
ГМО ва унинг асосида яратилган маҳсулотлар хавфсизлиги бўйича экспертизалар ташкил этиш;
биологик хавфсизлик тўғрисидаги маълумотлар асосида миллий маълумотлар базасини яратиш ва бошқалар.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига ГМОни аниқлаш бўйича референс-лаборатория вазифаси юклатилди.
Ҳужжат 12.05.2020 йилдан кучга кирди.














