16:51 / 16.05.2020
16267

Ўзбекистонликларни олиб келиш учун парвоз қилган самолёт Ростов-Донга қўнди

13-24 май кунлари хориждаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 13та чартер рейс амалга оширилиши белгиланган. Шулардан 7тасида Россиядаги ўзбекистонликлар олиб келинади.

Фото: РИА Новости

Бортида 46 нафар Россия фуқаросини олиб кетган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг Тошкентдан парвоз қилган самолёти Ростов-Донга қўнди. Самолёт Ўзбекистон фуқароларини олиб ватанга қайтади, деб хабар берди Ростовдаги "Платов" аэропорти вакили.

Унинг сўзларига кўра, самолёт Тошкентга Ўзбекистоннинг 260 нафар фуқаросини олиб келади.

Аввалроқ 13 майга қадар 65 минг киши Россиядан Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, чартер рейслар рўйхатига ёзилгани айтилганди.

13-24 май кунлари хориждаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 13та чартер рейс амалга оширилиши белгиланган. Шулардан 7тасида Россиядаги ўзбекистонликлар олиб келинади.

Ростов-Дондан ташқари, Қозон (17 май), Москва (18, 20 май), Санкт-Петербург (19 май), Новосибирск (23 май) шаҳарларидан чартер рейслар ташкил қилинади.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, чартер рейсларда биринчи навбатда қуйидаги фуқаролар олиб келинади: кексалар, касал фуқаролар, ҳомиладор ва болали аёллар, илгари бекор қилинган доимий рейсларга чиптаси бор фуқаролар.

Чартер рейслар учун чипталар нархи минимал тарифдан юқори бўлмаслиги белгиланган.

Олиб келинганлар камида 14 кунга карантин мажмуасига жойлаштирилади ва яшаш шароити, озиқ-овқат, зарурий маиший жиҳозлар ва гигиена воситалари билан таъминланади.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top