Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси туристлар учун карантинга қарши чиқди
Аввалроқ айрим мамлакатларда хориждан келганлар 14 кунлик карантинга олиниши белгилангани хабар қилинганди.
Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси қатор давлатларда жорий этилган туристлар учун 14 кунлик карантинга қарши чиқди.
Ассоциация баёнотида айтилишича, 2021 йилда йўловчилар оқими 2019 йилдагига нисбатан камида 24 фоизга, салбий сценарийда эса 34 фоизга пасаяди.
"Аввалроқ сайёҳларнинг 86 фоизи карантин борасида хавотирларини билдирганди, 69 фоизи эса бундай шароитда саёҳат қилишдан бош тортган. Шу боис IATA мамлакатлар ҳукуматларини келаётган туристларни 14 кунлик карантинга жойлаштириш ўрнига муқобил йўл топишга чақиради", - дейилади IATA баёнотида.
Ассоциация карантин ўрнига ҳарорати баланд ва коронавирус сиптомлари бўлган йўловчиларни сафарга чиқармасликни таклиф қилган.
Аввалроқ айрим мамлакатларда хориждан келганлар 14 кунлик карантинга олиниши белгилангани хабар қилинганди. Жумладан, 31 майга қадар Австрияга келаётган ҳар бир йўловчида коронавирусга тестдан ўтгани тўғрисида кўпи билан тўрт кун олдин олинган маълумотнома бўлиши ёки 14 кунлик мажбурий карантинга йўл олиши керак бўлади.
Шунингдек, Испанияда хориждан келадиган барча йўловчилар тиббий назоратдан ўтишлари шарт. Бундан ташқари, 15 майдан бошлаб хориждан келадиганлар икки ҳафталик карантинга жойлаштирилади.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
15:05 / 02.09.2024
Намангандаги Нанай қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди
23:17 / 08.08.2024