Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Халқлар дўстлиги ва умумхалқ бирдамлик кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, 30 июль Халқлар дўстлиги ва умумхалқ бирдамлик куни этиб белгиланиши таклиф этилмоқда.
Билдирилишича, ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.















