Британиянинг 120 йиллик тарихга эга бўлган London South Bank University (QS рейтинги бўйича ТOP-1000 рейтингига кирувчи таълим даргоҳи) билан ҳамкорликда шу йили ўз эшикларини очадиган юртимиздаги илк TEAM тадбиркорлик университети абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун онлайн-брифинг ўтказади.

Университетда таълим Британия тизими бўйича ташкил қилинади. Дастлабки ўқув йилида эътибор иқтисодий назария, бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш асослари, тил кўникмаларини чуқурлаштириш ва ўқишнинг кейинги босқичлари учун зарур бўлган базавий компетенцияларни, жумладан танқидий фикрлаш, коммуникация, презентация кўникмалари ва бошқа soft-skills кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади.

Талабалар дастлабки кунлардан мустақил ишлаш, академик адабиётлар билан иш олиб бориш кўникмалари бўйича муҳим йўриқномалар ва асбобларни олишади. Ўз қизиқишларига энг кўп мос келадиган ва шахсий компетенцияларни ривожлантиришга ёрдам берадиган талабалар клубларини танлашади, университетдаги дастлабки ҳафталарданоқ талабаликнинг мароқли муҳитига шўнғиб кетишади.

Кейинчалик, таълим дастури доирасида талабалар тадбиркорлик, маркетинг, меҳмондўстлик индустрияси, туризм назарияси ва амалиёти соҳасидаги бир қанча ихтисосликлардан бирини танлаш имконига эга бўлишади.

Ихтисосликларнинг аниқ номлари ҳозирги вақтда LSBU билан келишиб олиняпти. Аммо, бир нарса аниқ, бизнинг битирувчиларимиз бизнес очиш, фрилансер бўлиб ишлаш ёки компанияга ишга киришдан қайси бирини танлашидан қатъи назар, янгиликларга интилувчан бўлишади.

ТЕАМ University даргоҳида таълим инглиз тилида олиб борилади. Битирувчиларга 2та ҳужжат берилади: Ўзбекистондаги олий таълим соҳаси дипломи ва хорижда тан олинадиган LSBU дипломи.

Таълим ва билим амалий бўлиши керак. Университетга мамлакатнинг етакчи тадбиркорлари, шунингдек, Ўзбекистонда ва хорижда катта тажрибага эга бўлган кучли академик жамоа томонидан асос солинган ва қўллаб-қувватланмоқда.

ТЕАМ University талабалари бизнес жамият вакиллари билан доимий мулоқот қилиш, университетнинг Карьера маркази ёрдамида етакчи компанияларда стажировкадан ўтиш, шахсий ва гуруҳ менторларига эга бўлиш, улар билан мунтазам нетворк учрашувларида, бизнес-нонушталарда иштирок этиш, университет қошидаги бизнес-инкубатор доирасида ўз стартап-лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича ноёб имкониятларга эга бўлишади.

Университетга ўқишга кириш учун онлайн шакл орқали қуйидаги ҳужжатларни юклаш  талаб қилинади: