Суратларда кекса ёшдаги кишиларни ҳам кўриш мумкин.

Эътиборли жиҳати, бу суратларда «Уйда қолинг» ёзуви ҳам ёпиштирилган.


Қайд этиш керакки, Избоскан тумани май ойи бошида республика махсус комиссияси томонидан «яшил» ҳудудлар тоифасига киритилган. Аммо «Коронавирус инфо» расмий канали туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига таяниб хабар беришича, 23 май куни Избоскан туманида яшовчи бир кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Бемор билан мулоқотда бўлган 51 киши карантинга олинган. Уларнинг орасида оила аъзолари бор.️ Шу билан бирга, бемор билан алоқада бўлган 26 кишидан ҳам вирусологик таҳлил учун суртма намуналари олинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижон вилоятида сўнгги кунларда касалланиш ҳолатлари тўғрисида маълумот бермаган. Вазирлик вилоятда сўнгги марта 17 май куни 5 кишида касалланиш ҳолатини қайд этган.
25 май кунидаги маълумотларга кўра, Андижон вилоятида жами 175та ҳолат қайд этилган (бу рақам 17 май кунидан буён ўзгаришсиз қолмоқда), шу вақтгача 167 нафар бемор тўлиқ соғайган.
















