Ўзбекистон | 18:51 / 26.05.2020
24334
2 дақиқада ўқилади

Кейинги 10 кунда 10 мингдан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилиши кутилмоқда – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ҳукумати хорижий мамлакатлардан оғир аҳволда қолган яна 10 мингдан ортиқ фуқарони қайтариб олиб келиш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 26 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси президенти раислигида 26 май куни инвестиция масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда қайд этилаётган касалланиш ҳолатларининг ярми хориждан келаётганлар билан боғлиқ.

«Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқароларимиз сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Афсуски, уларнинг, айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган.

Беморларнинг қарийб 50 фоизини ҳам хориждан келган фуқаролар ташкил этади.

Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқин ватандошимиз чегара постлари орқали юртимизга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда. 

Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас», деган давлат раҳбари.

Мавзуга оид