Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 80 ёшли фуқаро 2 000дан ошиқ «кўкнори» гиёҳвандлик ўсимликларини сақлаб келаётгани аниқланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 20 май куни Бухоро вилояти Шофиркон туман ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тезкор тадбири ўтказилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Унинг давомида Шофиркон туманида яшовчи 80 ёшли Р.Р.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Ҳовлининг хўжалик буюмлари сақланадиган хонанинг юқори қисмига осилган ҳолдаги ва қора рангли мато билан тўсилган айвон қисмида осилган ҳолдаги жами 2.524 туп умумий соф оғирлиги 19.434 граммга тенг бўлган кўкнор гиёҳвандлик воситаларини келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб, қонунга хилоф равишда сақлаб келинаётганлиги, бундан ташқари, 4 туп каннабис ва 2 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимликлари қонунга хилоф равишда экилиб, парваришланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Р.Р.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйнинг яшаш хонасида турли хил ўрамларда бўлган яшил, сарғиш ва бинафша ранглардаги, ўзига хос ўткир ҳидли, умумий соф оғирлиги 1.284 граммга тенг бўлган қуритилган “кўкнор” гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, холислар иштирокида тегишли равишда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Р.Р., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) ва 25, 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга тайёргарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
09:12 / 20.02.2026
“Закладка”лардан тортиб лабораториягача: Тошкентда гиёҳвандликка қарши кенг кўламли рейд
16:33 / 27.01.2026