Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биз фарзандларимизнинг хавфсиз ва бахтли болалиги учун жавобгармиз – Вазир болаларни табриклади
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин «UzReport» канали орқали жонли эфирда бутун республика болаларини 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади.
«Болаларимиз келажак ҳаётимиз ва бахтимиз мазмунидир. Болаларга ғамхўрлик қилинг, уларни ҳимоя қилинг севинг ва, албатта, эркаланг. Биз фарзандларимизнинг хавфсиз ва бахтли болалиги учун жавобгармиз», деди Агриппина Шин ўз табригида.
Мактабгача таълим вазири болаларга ва ота-оналарга тинчлик-тотувлик, бахт ва сиҳат-саломатлик тилади.
«Ҳурматли ота-оналар. Болаларингизга бўлган меҳрингиз юрагингизни ва ҳаётингизни ҳам қувончга тўлдирсин. Ишларингизга омад ва ўзингизга туганмас энергия бағишласин», дея ота-оналарга мурожаат қилди вазир.
Мактабгача таълим вазирлиги Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан янги лойиҳага ҳам старт берди.
Янги «Саломатлик алифбоси» лойиҳасининг илк сони 3 июнь куни соат 18:50да «Оилавий» телеканалида эфирга узатилади.
Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, «Саломатлик алифбоси» лойиҳаси мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиши борасида ота-оналарга катта кўмак беради. Дастур давомида ота-оналар ўз фарзандларининг ривожланиш даражасини билиб олиши мумкин.
«Ҳар бир боланинг имконияти ва қобилияти турлича эканлигини унутмаслик керак. Боланинг соғлиги ва ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини қанча тез илғасак ва уни қўллаб-қувватласак, у вояга етганида шунчалик катта имкониятларга эга бўлади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:07 / 26.12.2025
Мактабгача ва мактаб таълими: 2025 йилда 59 та янги мактаб ишга туширилди
18:28 / 09.09.2025
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходими аёлга жинсий алоқа эвазига лавозим таклиф қилди
20:40 / 09.07.2024
Агриппина Шин Тошкентдаги Пучон университетига ректор этиб тайинланди
09:28 / 24.03.2023