Жамият | 13:46 / 02.06.2020
23871
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилмоқда.
 
Жорий йилнинг 2 июнь куни тахминан соат 11:37да Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, Беруний кўчасида жойлашган “Икром Азиз” МЧЖга қарашли универсал (пропан-метан-солярка) ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган. 

Бирламчи маълумотларга кўра, ёнғин натижасида ер устида жойлашган 25 тонналик 2 та сиғим ва 2 та “ЗИЛ-130” ёқилғи ташиш автомашиналари ёнган. Бундан ташқари, ушбу сиғимлар ёнида 10 тонналик 3 та бўш, тахминан 30-50 тонналик 2 та сиғим жойлашган.    

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган.   

Ҳозирча келиб чиққан ёнғиннинг сабаби ёқилғини қуйишда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик деб тахмин қилинмоқда. 

Жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Мавзуга оид