Вазирлар Маҳкамасининг “Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади.
Белгиланишича, туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари босқичма-босқич 2020 йилнинг 1 июлидан Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида, 2021 йил 1 январдан барча вилоятлар марказларида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун республика ҳудудида кўрсатилади.
Давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:
а) тиббиёт муассасаси (туғруқхона, шифохона туғруқ бўлими, оилавий поликлиника) ота-она ва бола ҳақидаги барча маълумотларни электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкага киритади ва автоматик равишда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига (ФҲДЁ) “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади;
б) ФҲДЁ бўлими:
туғилганлик ҳолатини қайд этади ва бошқа давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланишни таъминлайди;
туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим этади;
в) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига “махсус код” кўрсатилган СМС хабар юборади;
г) тиббиёт муассасалари она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди ва ариза берувчига рўйхатга қўйилган поликлиника ҳақида СМС хабар юборади;
д) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари болани отаси ёки онасининг доимий яшаш манзили бўйича “Манзил” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади;
е) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги сўровномада кўрсатилган давлат мактабгача таълим муассасасига болани навбатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади.
Регламент талаблари қуйидаги ҳолларда:















