Ўзбекистон | 12:59 / 04.06.2020
19194
1 дақиқада ўқилади

«Ўрикзор» савдо мажмуаси фаолияти тикланди

14 кунлик карантиндан кейин «Ўрикзор» савдо мажмуаси қайта очилди. Қурилиш материаллари бозори «Stroygorod» мажмуаси бундан мустасно.

Бугун, 4 июнь куни «Ўрикзор» савдо мажмуаси қайта очилди. Фақат қурилиш материаллари бозори «Stroygorod» мажмуаси бундан мустасно. Бу ҳақда Учтепа туман хокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

Сўнгги бир неча кун давомида Учтепа туман хокимияти томонидан «Ўрикзор» савдо мажмуасининг қайта ишга тушиши бўйича хавфсизлик чоралари кўрилган.

Маълум қилинишича, бозорга киришда 3та дезинфекция туннели ўрнатилган, тепловизорлар мавжуд, ижтимоий масофа сақлаш талаби қўйилган, юк автомобиллари учун махсус жойлар ҳозирланган, сотувчилар ва харидорлар ўртаси тўсиқ билан ажратилган, бозор ҳудудига эслатмалар тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўрикзор» савдо мажмуаси ҳудудидаги сотувчилардан бирида 23 май куни коронавирус аниқланган ва бозор вақтинча ёпилганди.

Кейинроқ, 1 июнь куни бозор сотувчиларидан яна бирига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди.

Мавзуга оид