Сардоба тошқинида яроқсиз ҳолга келган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми очиқланди
“Сардоба” сув омборидаги фожиа натижасида 108та фермер ва қишлоқ хўжалик корхонасининг жами 16,525 гектар ери зарарланган. 9734 гектар чигит, 6821 гектар ғалла, 231 гектар сабзавот экинлари, 1095 гектар полиз, 14 гектар картошка, 154 гектар боғ ва 83 гектар боғ ораларига экилган сабзавот экинлари сув остида қолиб, яроқсиз ҳолатга келган. Бу ҳақида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси матбуот котиби Неъматжон Отамуродов иштирокида брифингда маълум қилинди.
Билдирилишича, зарар кўрган экин майдонларининг ўрнига бошқа туман ерларидан қўшимча экиш учун 3990 гектар ер майдони ажратилиб, ҳозиргача 3244 гектар майдонга экиш ишлари амалга оширилди.
“Космик суратлар, вертолёт ва дронлар ёрдамида сув босган ҳудудларнинг кунлик бир нечта турдаги хариталари тузилди. Сув босиши хавфи бўлган ҳудудларнинг Сардоба сув омборига нисбатан баландликдаги рельефли харитаси ишлаб чиқилган.
Сув босган ҳудудлардаги турар ва нотурар мулк объектлари тўлиқ ҳатловдан ўтказилган. 10та маҳалла фуқаролар йиғинининг 22та аҳоли пунктида кадастр баҳоси 254 миллиард 652 миллион сўмни ташкил этадиган жами 5 минг 388 та турар жой ҳамда кадастр баҳоси 14 миллиард 584 миллион сўмни ташкил этадиган жами 133та нотурар жой объектлари зарарланганлиги маълум бўлди”, дея Неъматжон Отамуродовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Брифингда айтилишича, фожиа натижасида тўлиқ бузилган уйлар сони 1640та, таъмирталаб уйлар сони 3003тани ташкил этади. Сув тошқинидан зарар кўрган уйларнинг 3709та кадастр ҳужжатлари дубликатлари 2 кун ичида бепул тайёрлаб берилган.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
13:53 / 18.09.2022