Жаҳон | 13:44 / 07.06.2020
21050
3 дақиқада ўқилади

Актёр Дуэйн Жонсон ўз нутқидан кейин президентлик учун «жиддий номзод»га айланди

Америкалик машҳур актёр Дуэйн Жонсон АҚШ президенти лавозимига даъвогарлар орасида машҳурлик бўйича учинчи “номзод”га айланди. Актёрга бу борада жиддий ишонч билдирилмоқда, ваҳоланки у ўз номзодини АҚШ президенти лавозимига ҳаттоки илгари сурмаган.

Фото: Getty Images

Newsweek нашрининг хабар беришича, Жонсоннинг рейтинги ижтимоий тармоқдаги саҳифасида АҚШдаги намойишларни қўллаб-қувватлаб сўзлаган нутқидан кейин юқорилаб кетган.

Британия букмекерлик идораларида АҚШ президенти лавозимига номзодлар рейтингида уни фақатгина АҚШ президенти Дональд Трамп ва Жо Байден ортда қолдирмоқда. 

“Давлатимиз тиз чўкиб, илтимос қилаётган, илтижо қилаётган, ғазабланган, умидсизликка учраган, азобланаётган, шунчаки уни эшитишларини истаётган бир пайтда етакчимиз қани? “Ўрнингдан кўтарил, мен сен билан. Мен сени эшитмоқдаман, мен сенга қулоқ тутмоқдаман”, дейдиган етакчимиз қани?”, деб айтган актёр ўз нутқида.

Актёрнинг ёзишича, мамлакат мажруҳланган, уни эшитишларини ва ўзгаришлар юз беришини истамоқда. “Қани бизнинг куюнчак раҳбар? Энг оғриқли, биз унга энг кўп муҳтож бўлган дамда мамлакатимизни бирлаштириб, бизни илҳомлантирадиган етакчи. Давлатимиз учун бутун жавобгарликни ўз зиммасига оладиган ва ундаги барча рангларни қабул қиладиган. Давлатимизни оёққа турғазиб ва “сизга сўз бераман, биз биргамиз, ўзгаришлар юз беради” дейдиган етакчи. Қаердасиз? Чунки биз бу ердамиз. Балки бундай етакчи қачондир пайдо бўлар. Нима бўлганда ҳам, ўзгаришлар жараёни бошланди”, деб қўшимча қилган актёр. 

Актёр нутқи видеосини икки кун ичида 13,5 млн киши кўрган.

Дуэйн Жонсон сиёсат билан шуғулланмайди, бироқ долзарб муаммолар бўйича мунтазам ўз фикрларини билдириб, бир неча бор АҚШ ҳукуматини танқид остига олган. 

Актёр 2018 йилда Rolling Stone нашрига берган интервьюсида келгусида сиёсий фаолиятни бошлаши мумкинлигини айтган.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Our country is crippled and on its knees, begging to be heard and pleading for change. Where is our compassionate leader? The leader who unifies and inspires our country at our most painful time when we need it the most. The leader who steps up and takes full accountability for our country and embraces every color in it. The leader who picks our country up off its knees and says you have my word - we got this - and together, change will happen. Where are you? Because we’re all here. Maybe one day that galvanizing leader will emerge. Either way, the process to change has already begun. #normalizeequality #blacklivesmatter

Публикация от therock (@therock)

Мавзуга оид