Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Темир дафтар» атамаси эҳтиёжманд оилаларни рўйхатга олиш учун ишлатилади – Адҳам Икромов
«Темир дафтар»ни қисқаритиш учун ҳар бир эҳтиёжманд шахс ўз хоҳиши билан «мен энди ёрдамга муҳтож эмасман», деган фикрга келиши керак.
Халқаро пресс клубнинг Ўзбекистон президентининг Фарғона вилоятига ташрифига бағишланган сайёр сессиясида Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов раҳбарлар томонидан «темир дафтар» тушунчаси қандай маънода ишлатилиши тўғрисида маълумот берди.
«Пандемия даврида қайси оиланинг ёрдамга муҳтож экани яққол кўринди. 15 мартдан бошлаб аксар корхоналарнинг ёпилиши сабабли ёрдамга муҳтож одамларни маҳаллаларда шаффофлик билан «Темир дафтар»га қайд этиш бошланди. Фарғонада ҳам ишга ёки бошқа ёрдамга муҳтож 43 400та оила шундай рўйхатга киритилди», дея қайд этди Адҳам Икромов.
Савдо-саноат палатаси раисининг таъкидлашича, «Темир дафтар»ни қисқартириш учун ҳар бир эҳтиёжманд шахс ўз хоҳиши билан «мен энди ёрдамга муҳтож эмасман», деган фикрга келиши керак.
«Энди депутатларга ҳудудларда ёрдамга муҳтож одамлар билан юзма-юз учрашиб, улардан сўровномалар олиш ваколати берилди. Улар эҳтиёжманд шахсларнинг қандай турдаги ёрдамга муҳтож эканини, иш ёки бошқа тарздаги кўмак зарурлигини аниқлашади.
Йил якунигача Фарғона вилоятида одамларни «Темир дафтар»дан чиқариш учун 2 445та ҳунармандчиликка оид лойиҳалар амалга оширилиши, 4 400та иш ўрни яратилиши керак», деди Адҳам Икромов.
Унинг сўзларига кўра, эҳтиёжмандларни бу тоифадан чиқариш бўйича Хитойнинг тажрибаси катта. Ҳозир Ўзбекистонда шакллантирилаётган давлат дастурининг 4та йўналишида: одамларни ўқитиш, соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш, уй-жой ва муносиб иш билан таъминлашда Хитой тажрибасини ўрганиш яхши самара бериши мумкин.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026