Жаҳон | 09:01 / 08.06.2020
15808
1 дақиқада ўқилади

Дунё бўйлаб коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 7 миллиондан ошди

Касалланиш ҳолатларининг аксарияти АҚШда қайд этилган, у ерда 1,9 миллион кишида коронавирус аниқланди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, 8 июнь ҳолати бўйича дунё бўйлаб коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 7 миллион кишидан ошди.

Касалланиш ҳолатларининг аксарияти АҚШда қайд этилган, у ерда 1,9 миллион кишида коронавирус аниқланди, Бразилия иккинчи ўринда - 691,7 минг киши, кейин Россия - 467 минг, Буюк Британия - 287,6 минг, Ҳиндистон - 257,4 минг киши.

Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 402 мингдан ошди. Вафот этганлар сони бўйича ҳам АҚШ биринчи ўринда - 110,5 минг, Буюк Британия - 40,6 минг, Бразилия - 36,4 минг, Италия - 33,8 минг, Франция - 29,1 минг киши.

Университет маълумотларига кўра, коронавирус инфекциясининг тарқалиши дунёнинг 188 мамлакатида расман тасдиқланди.

Мавзуга оид