Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда чигиртка ёпирилиши коронавирус пандемияси билан боғланди
Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакат аҳолисини чигиртка ёпирилишидан огоҳлантирди. Эътиборлиси, вазирликда чигирткалар фаоллашиши коронавирус пандемияси билан боғланган.
“Бунга ақлбовар қилмайди. Биз таҳлил ўтказиб, инсоният бошидан қийинчиликларни (уруш, эпидемия, инқирозлар) ўтказган вақтда чигирткалар фаоллашишини аниқладик”, деб айтган вазирлик вакили Алмаз Алакунов.
Қўшни давлатлардаги вазиятдан келиб чиқиб тузилган дастлабки прогнозга кўра, Қирғизистонда 120 минг гектар майдонга чигиртка ёпирилиши кутилмоқда. Бу эса республика иқтисодиётига жиддий зарар етказиши мумкинлиги айтилган.
Аввалроқ чигирткалар Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалигига жуда катта талафот етказиши мумкинлиги маълум қилинганди. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам ушбу зараркунандалар 327,4 минг гектар майдонда тарқалгани аниқланиб, 309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026