Apple ирқий тенгсизликка карши курашга 100 млн доллар ажаратади
Apple ирқий тенгсизликка қарши курашга бағишланган янги лойиҳага 100 млн доллар ажратади. Ушбу ташаббус компания ходимлари орасида этник озчилик вакиллари сонини оширишни кўзда тутади. Бу ҳақда компания раҳбари Тим Кук маълум қилди.

Тим Кук / Фото: Elijah Nouvelage / Reuters
“Ирқий тенглик ва адолатга эришишга қаратилган охири якунланмаган иш биздан ҳисобот талаб қилади. Бу вазиятни ўзгартириш мумкин, шу сабабли Apple бундай ўзгаришлар жараёнида ҳаракатлантирувчи куч бўлиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Мен Apple’да ирқий тенглик ва адолатга бағишланган ушбу ташаббусни бугун эълон қилиш имконидан фахрланаман”, деб таъкидлаб ўтган Кук.
Ташаббус компания ходимлари орасида этник озчилик вакиллари сонини оширишни ва эгалари қора танли тадбиркорлар бўлган фирмалар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашни кўзда тутади.
Apple маълумотларига кўра, ҳозирда компанияда этник озчилик вакиллари (Осиё ва Жанубий Шарқий Осиё давлатларидан бўлганлардан ташқари) улуши умумий ходимлар сонидан 24 фоизни ва янги ишга қабул қилинганлар сонидан 31 фоизни ташкил қилади.
АҚШда ирқчилик мавзуси афроамерикалик Жорж Флойд оқ танли полициячи қўполлиги сабабли вафот этгандан кейин яна долзарблашди.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Мавзуга оид

17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради

17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди

09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди

16:11 / 12.04.2025