Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Владимир Норов маълум қилди.

Йўлакнинг узунлиги 10 минг 900 кмни ташкил қилади. У Марказий Осиё ва Россия орқали ўтиб, Нидерландиянинг Роттердам шаҳригача чўзилади.

“ШҲТ миллий ва минтақавий интеграция ташаббуслари ўзаро боғлиқлиги учун самарали майдонча бўлиб хизмат қилади. Бу ташаббуслар орасида Евросиё иқтисодий иттифоқи, “Бир макон, бир йўл”, Марказий Осиё давлатларини иқтисодий ривожлантириш стратегияси, Санкт-Петербургни Мумбай порти билан боғловчи 7 минг км.дан узунроқ бўлган “Шимол-Жануб” Россия-Ҳиндистон-Эрон лойиҳаси бор”, деб таъкидлаб ўтган Норов.