Business class | 10:16 / 17.06.2020
106434
2 дақиқада ўқилади

Бизнес ва ишлаш учун энг яхши давлатлар маълум қилинди 

Швейцариянинг Бошқарувни ривожлантириш институти (IMD) ишлаш ва бизнес юритиш учун энг яхши давлатлар рейтингини янгилади. Янги рейтингнинг етакчиси Сингапур бўлди. 

Фото: KUN.UZ

Сингапур ўтган йилги рейтингда ҳам биринчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, етакчи бешталикка Дания, Швейцария, Нидерландия ва Ҳонгконг кирган

Бундан ташқари, етакчи ўнталикдан Швеция, Норвегия, Канада, БАА ва АҚШ жой олган. Хитой 20-ўринни эгаллаган.

14-ўринни солиқ имтиёзлари мавжудлиги сабабли кўплаб компаниялар томонидан рўйхатдан ўтиш жойи сифатида қўлланувчи Люксембург, 17-ўринни Германия, 19-ўринни Британия эгаллаган.  

Шунингдек, Марказий Осиё давлатларидан 63 та давлатдан иборат рўйхатга фақат Қозоғистон киритилган бўлиб, у 42-ўринни эгаллаган.   

Рейтинг муаллифлари уни тузишда 4 та асосий кўрсаткичга асосланишган: иқтисодиётнинг ҳолати, ҳукуматнинг самарадорлиги, бизнеснинг самарадорлиги ва инфратузилманинг ҳолати. Улар бунда маҳаллий ва халқаро статистик маълумотлардан фойдаланишган ва турли соҳаларда фаолият юритувчи компаниялар раҳбарлари ўртасида сўровнома ўтказишган.

Тадқиқотнинг асосий қисми пандемия бошлангунгача ўтказилган. Бироқ муаллифларнинг таъкидлашича, рейтинг етакчилари коронавирусга қарши курашда ҳам самарадорлик ва қайишқоқлик намойиш қилишган.

Мавзуга оид