«Уларнинг фаолиятини баҳолашда рейтингларда нечанчи ўринда турганидан келиб чиққан ҳолда хулоса берамиз. Қуруқ сўз билан, тадбир ва семинарлар ўтказдим, деган гаплар бўлса-ю, натижа салбий бўлса, унда ҳеч қандай иш қилмаган ҳисобланасизлар», деди Норбоева Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг 17 июндаги мажлисида.
Эслатиб ўтамиз, 2 июнь куни «Ўзбекистон Республикасининг Халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.
Фармон билан Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилиб, 50га яқин аъзога эга кенгашга Танзила Норбоева раис этиб тасдиқланди.
Халқаро рейтинг ва индекслар: давлат органлари раҳбарларига КPI белгиланди

















