Табиийки, айни ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилади. Дастлабки ва суд тергови жараёнларида жами етти марта суд-тиббий экспертизаси ўтказилади. Улардан биттасида, аниқроғи, тартиб бўйича олтинчисида Суннатилла ички ва ташқи жароҳатлар туфайли оламдан ўтгани таъкидланади. Қолганларида бу нохуш ҳодисага орттирилган сепсис, яъни, йиринг ҳосил қилувчи микробларнинг инфекция ўчоғидан қонга ўтиб, уни заҳарлаши оқибатида келиб чиқадиган оғир юқумли касаллик шаклланиши ва ўткир буйрак етишмовчилиги сабаб бўлгани кўрсатилган. Шунга кўра, муассасанинг тиббиёт бўлими бошлиғи жиноий жавобгарликка жалб этилади. Пировардида суд ҳукми билан айбдор деб топилиб, қонуний жазога тортилади. Аммо кейинчалик Бош прокуратура марҳумнинг яқинлари шикоятини ўрганиб чиқиш натижасида киритган протестга мувофиқ, бу хусусдаги ҳукм бекор қилинади. Жиноят иши биринчи инстанция судида янгидан кўриш учун дастлаб Навоий, сўнгра Тошкент шаҳар судига ўтказилади.
Хўш, кейин-чи?
Тошкент шаҳар суди 2019 йил 22 январдаги комиссион экспертиза хулосасига асосан чиқарган ажримга кўра, жиноят иши тегишли тартибда унга алоқадор бошқа айбдорларни аниқлаш учун прокурорга қайтарилди. Бу сафар тергов ҳаракатлари Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан олиб борилди. Шу асно марҳумга хизмат кўрсатган тўрт нафар тиббиёт ходими ўз вазифаларини лозим даражада бажармагани туфайли у ўлимга юз тутган деган


















